чоршанба, 2019 Сентябр 18
33° TAS
9411.3 USD
146.51 RUB
10421.13 EUR
11764.13 GBP

“Жаслиқ”даги маҳбуслар қаерга кўчирилиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ
Август 5 2019
89

Шавкат Мирзиёевнинг “Жаслиқ” колониясини тугатиш тўғрисида имзолаган қарори ижроси ва мазмун-моҳияти бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда ички ишлар вазири ўринбосари қатнашди ва “Жаслиқ” қамоқхонаси маҳбусларининг кейинги тақдири тўғрисида маълумот берди.

“Жаслиқ”даги маҳбуслар қаерга кўчирилиши маълум қилинди

Togri.uz – 5 август куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида “Жаслиқ” қамоқхонасининг ёпилиши юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Баҳромбек Одилов иштирок этди. Баҳромбек Одилов 19-сон колониядаги маҳбусларнинг кейинги тақдири тўғрисида маълумот берди.

Улар яқинлари яқинига кўчирилади

Ички ишлар вазирининг сўзларига кўра,‌ “Жаслиқ” қамоқхонасидаги маҳбуслар ўзлари яшаб келган жой ва оиласи истиқомат қилаётган манзилларга яқин колонияларга кўчирилади.

Ўнгдан биринчи - Баҳромбек Одилов. Фото: Togri.uz

Маълумот учун, “Жаслиқ” қамоқхонасида 395 маҳбус жазо муддатини ўтаб келмоқда. Қамоқхона 1999 йилда очилган.

Эслатиб ўтамиз,‌ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 2 август куни “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги ("Жаслиқ" қўрғонида жойлашган) қарорни имзолаганди.

 

Боғлиқ Янгиликлар